add

Рецептсиз сотиладиган дорилар рўйхати эълон қилинди

Кеча 21:3510541 дақиқа

ССВга кўра, ҳозирги кунда 1846 турдаги рецептсиз сотиладиган дори воситаси давлат рўйхатидан ўтган.

Рецептсиз сотиладиган дорилар рўйхати эълон қилинди

Рецептсиз сотиладиган дорилар ҳақидаги ахборот тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари давлат реестрида жойлаштириб борилади. Соғлиқни сақлаш бу ҳақда маълумот берди.

Таъкидланишича, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, рецептсиз сотиладиган дори воситалари ҳақидаги ахборот дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида жойлаштириб борилади.

Шунингдек, бундай ахборот ОАВ ва ихтисослаштирилган босма нашрларда ҳам берилиши мумкин.

Вазирликка кўра, ҳозирги кунда 1846 турдаги рецептсиз сотиладиган дори воситаси давлат рўйхатидан ўтган. Уларнинг баъзилари билан ушбу жадвалда танишиш мумкин.

Аввалроқ, «Электрон рецепт» тизими жорий этилгани ортидан шифохоналарда тартибсизлик юзага келгани, шифокорлар эса рецепт ёзолмаётгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

«Электрон рецепт» тизими ҳозир Тошкент шаҳри ва 15 та туманда жорий этилган. Тизимни бутун республика бўйлаб кенгайтириш 2026 йил охиригача босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

Теглар

Мавзуга оид